Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партиясидан Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод Шавкат Мирзиёевнинг Сирдарё вилояти сайловчилари билан учрашуви давом этмоқда.
– Келгуси беш йилда 2,6 минг километр автомобиль йўллари ва кўчалар,141 та кўприкни қуриш ва таъмирлаш ишлари бажарилади. Бунга 2 триллион сўмдан зиёд маблағ йўналтирилади. Жамоат транспорти етиб бормаган 22 та аҳоли пунктига автобус қатновлари йўлга қўйилади. Вилоятни, Тожикистон орқали Фарғона водийси билан боғловчи 4 та транзит автобус йўналишлари жорий қилинади,– деди Шавкат Мирзиёев.
ЎзА