Ўзбекистон Президентлигига номзод Н.Обломуродовнинг қайд этишича, дунё миқёсида атмосферага заҳарли моддалар чиқариш кўпайиб бормоқда.

Биргина юртимизда ҳар йили 2 миллион 200 минг тоннадан ортиқ заҳарли ташламалар тушмоқда. Бу эса атроф-муҳит мусаффолиги, аҳоли саломатлигига салбий таъсир кўрсатмоқда.

– Статистик маълумотларга кўра,  коронавирус пандемияси шароитида жаҳонда бир йилда 1,8-3 миллион киши ушбу хасталик туфайли вафот этган бўлса, атмосферадаги заҳарли моддалар сабаб 7 миллион киши оламдан ўтмоқда. Бу биздан ушбу масалага жиддий эътибор қаратишни талаб этади. Шу сабабли биз бу борадаги ҳуқуқий тартибларни кучайтириш, алоҳида дастурлар ишлаб чиқиш ташаббусини илгари сурамиз.