Президентликка номзод сирдарёлик сайловчилар саволига жавоб бераркан жумладан шундай деди: Иқтисодиётда давлат иштирокини тугатиш бўйича 5 йиллик Давлат инновацион дастури қабул қилинади.

Дастур доирасида монополиялар тугатилади, давлатнинг иқтисодиётдаги роли кескин камайтирилади, ҳар қандай имтиёз ва преференциялар истисносиз фақат қонун билан белгиланади, коммунал хизмат кўрсатиш соҳаси хусусийлаштирилади, 2026 йилгача капитал амнистия, тадбиркорларга солиқ амнистияси эълон қилинади, муқобил тарзда Ислом молиялаштириш тизими жорий этилади.

Кам таъминланган аҳолини қўллаб-қувватлашнинг қадриятларга таянган янги тизими яратилади.

 

Ш.Суяров, ЎзА