Президентликка номзод парламентда кучли депутат эмас, кучли сиёсий партиялар бўлади.

Халқ депутатлари маҳаллий Кенгашларнинг ваколатлари ва фаолияти қайта кўриб чиқилади, – деди сирдарёлик сайловчилар билан учрашувда.

Шунингдек у мустақил тергов қўмитаси ташкил этилиб,  ҳеч кимга бўйсунмайдиган мустақил орган фаолияти йўлга қўйилиши, терговни холис, ҳаққоний, шаффоф ва ҳалол олиб бориш, жазони ижро этиш муассасалари Ички ишлар вазирлигидан Адлия вазирлигига ўтказилиши, адвокатлик институти ислоҳ қилиниб, жозибали адвокатура тизими шакллантирилиши  бўйича ҳам бир қатор ҳояларини илгари сурди.

 

Ш.Суяров, ЎзА