Президентликка номзод Баҳром Абдуҳалимовнинг Бухородаги ишончли вакили брифинг ўтказди.

Брифингда партиядан Ўзбекистон Республикаси Президентлигига кўрсатилган номзод Баҳром Абдуҳалимовнинг ишончли вакили Мақсуд Ҳамидов йиғилиш қатнашчиларига таништирилди.

Номзоднинг ишончли вакили Мақсуд Ҳамидов йиғилганларга ўзининг таржимаи ҳолини ўқиб эшиттирди. Ишончли вакил «Номзод ишончли вакили ишининг бошланиши, унинг мақсадлари ҳамда вазифалари» мавзусида қатнашчиларга маъруза қилди.

Ишончли вакилнинг ишлаш механизми, иш режалари ҳамда номзоднинг сайловолди дастуридаги устувор йўналишлари тўғрисида йиғилганларга маълумот берди.

Учрашувда номзоднинг ишончли вакили, номзоднинг сайловолди дастури ташвиқотини вилоятнинг барча туман, шаҳарларида, аҳоли ҳамда турли соҳа вакиллари иштирокида оммавий учрашувлар ўтказилиши режалаштирилганлиги тўғрисида билдирди.

Зариф Комилов,  

Тоҳир Истатов (сурат), ЎзА