Мамлакатимизда давлат корхоналарининг трансформацияси ва хусусийлаштириш жараёнлари тезлаштирилади.

Давлат раҳбарининг таъкидлашича, “энди самарасиз корхоналар давлатдан қўшимча ёрдам олмасдан, хусусий сектор каби “ўз аравасини ўзи тортиши шарт”.

Бунда, машинасозлик, кимё, нефть-газ, энергетика, кон-металлургия, транспорт каби тармоқлардаги 23 та йирик корхона, халқаро кредит рейтингларини олиш орқали, ички ва ташқи молиявий бозорларга мустақил чиқиб, инвестиция лойиҳалари учун ўзи маблағ жалб қилиши талаб этилади.