Мамлакатимиз иқтисодиётида юқори ўсиш суръатларини таъминлаш учун, келгуси беш йилда 120 миллиард доллар, шундан камида 70 миллиард доллар хорижий инвестициялар жалб қилинади.
Шу мақсадда, 2026 йилгача хорижий ва маҳаллий инвестицияларни жалб этиш бўйича алоҳида Стратегия қабул қилинади.
Давлат-хусусий шериклик асосидаги лойиҳалар доирасида, келгуси беш йилда транспорт, йўл қурилиши, сув хўжалиги ва бошқа соҳаларга 14 миллиард доллар инвестиция жалб қилинади.
Келгуси йилдан, асосий воситаларни амортизация қилишга солиқ имтиёзларини кенгайтириш орқали 130 мингдан зиёд тадбиркорлар ихтиёрида, ҳар йили қарийб 2 – 2,5 триллион сўм маблағ қолдирилади.
Кейинги пайтда ҳудудларда саноат ва инфратузилмани ривожлантириш бўйича катта ишлар амалга оширилмоқда. Бунинг учун, албатта қўшимча молиявий ресурслар керак. Шу мақсадда, Ўзбекистон тараққиёт банки ташкил этилади.