“Янги Ўзбекистон” боғида давом этаётган байрам тадбирида Президентимиз Шавкат Мирзиёев спортчиларимизнинг Токиода бўлиб ўтган ёзги Олимпиада ва айни пайтда давом этаётган паралимпиада ўйинларида қўлга киритган ютуқлари хусусида алоҳида тўхталиб ўтди.
– Яқинда Японияда бўлиб ўтган 32-ёзги Олимпия ўйинларида моҳир спортчиларимиз ғолиб ва совриндор бўлиб, барчамизни қувонтирдилар.
Айни кунларда Токиода ёзги Паралимпия ўйинлари қизғин давом этмоқда. Унда иштирок этаётган Ўзбекистон жамоаси аъзолари бугунги кунга қадар 5 та олтин, 4 та кумуш, 6 та бронза медалларини қўлга киритиб, ўзларининг тенгсиз матонатини намоён этмоқдалар. Юртимиз шарафини муносиб ҳимоя қилаётган мана шу жасоратли ўғил-қизларимизга янги муваффақиятлар ёр бўлишини тилаймиз, – деди Президентимиз.
Тантанали байрам тадбири давом этмоқда.
ЎзА