“Янги Ўзбекистон” боғида давлатимиз мустақиллигининг 30 йиллигига бағишланган байрам тантанаси давом этмоқда.
Тантанали тадбирда Президентимиз Шавкат Мирзиёев халқимизга давлатимиз мустақиллигининг 30 йиллиги муносабати билан табрик йўлламоқда.
Давлатимиз раҳбари байрам табригида қишлоқ ва маҳаллада сўнгги йилларда амалга оширилаётган ислоҳотлар ҳақида ҳам сўз юритмоқда.
“Биргина “Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” дастурларини оладиган бўлсак, жорий йилнинг ўзида жами 8 мингга яқин қишлоқ ва маҳаллада умумий қиймати 20 триллион сўмлик қурилиш, таъмирлаш ва ободонлаштириш ишлари олиб борилаётгани, ўйлайманки, кўп нарсадан далолат беради.
Бу ишларнинг барчаси “Янги Ўзбекистонда эркин ва фаровон яшайлик” деган эзгу даъват асосида амалга оширилмоқда.
Аҳолини уй-жой билан таъминлаш масаласи ҳам биз учун устувор вазифа бўлиб келмоқда.
2017-2020 йиллар давомида 140 мингдан зиёд арзон ва сифатли уй-жойлар бунёд этилди. Ушбу кўрсаткич 2016 йилга нисбатан қарийб 11 бараварга ошди. Республикамизда ипотека тизими изчил ривожланмоқда”, деди Президент.
ЎзА