“Янги Ўзбекистон” боғида давлатимиз мустақиллигининг 30 йиллигига бағишланган байрам тантанаси давом этмоқда.

Тантанали тадбирда Президентимиз Шавкат Мирзиёев халқимизга давлатимиз мустақиллигининг 30 йиллиги муносабати билан табрик йўлламоқда.

Давлатимиз раҳбари байрам табригида мамлакатимизда сўнгги йилларда амалга оширилаётган ислоҳотлар ҳақида сўз юритмоқда.

“Хабарингиз бор, яқинда тадбиркорлар билан янги форматдаги учрашув ўтказдик.

Унда мамлакатимиз бўйича 10 мингдан зиёд ишбилармонлар қатнашди.

Очиқ мулоқотга тайёргарлик доирасида 15 мингдан ортиқ таклиф ва ташаббуслар атрофлича ўрганилиб, тадбиркорлар кўтарган масалалар бўйича амалий чоралар белгиланди.

Биз миллий иқтисодиётимизда ҳақиқий бозор муносабатларини жорий этиш, шу асосда мамлакатимизни тараққий эттириш учун тадбиркорларга бундан буён ҳам барча шароитларни яратиб берамиз.

Нега деганда, тадбиркор – иқтисодиётнинг, ислоҳотларимизнинг асосий таянчи ва локомотивидир.

Мана шу ҳақиқатни ҳеч ким унутмаслиги керак», деди Президентимиз.

ЎзА