Кўксарой қароргоҳида гуруҳ юртдошларимизга фахрий унвонлар, орден ва медаллар тантанали равишда топширилмоқда.

–Бугунги қувончли кунда “Ўзбекистон Қаҳрамони” унвони билан тақдирланган – қишлоқ хўжалигида улкан ютуқларга эришган илғор фермер, селекционер олим Муҳаммад Аҳмедовни, жаҳон миқёсида тан олинган йирик математик олим, академик Шавкат Аюповни, ўзбек адабиётининг забардаст намояндаси, атоқли адабиётшунос, таржимон ва публицист Иброҳим Ғафуровни, ноёб овози, бетакрор ижро маҳорати, ўзбек аёлига хос гўзал фазилатлари билан дунёни мафтун этиб келаётган севимли санъаткоримиз Муножот Йўлчиева каби машҳур юртдошларимизни барчамиз чин юракдан олқишлаймиз, – деди давлатимиз раҳбари.

 

ЎзА