23 август куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Тожикистон Республикаси Президенти Эмомали Раҳмоннинг телефон орқали мулоқоти бўлиб ўтди.

Давлат раҳбарлари Ўзбекистон-Тожикистон стратегик шериклик ва кўп қиррали ҳамкорлик муносабатлари кун тартибидаги долзарб масалаларни кўриб чиқдилар.

Қўшни Афғонистондаги вазиятнинг ривожланиши нуқтаи назаридан минтақавий ҳамкорлик масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

Ўзбекистон ва Тожикистон Президентлари минтақавий хавфсизлик ва барқарорликни таъминлашнинг амалий жиҳатлари юзасидан фаол идоралараро алоқаларни давом эттириш муҳим эканини таъкидладилар.