Давлатимиз раҳбари Олмалиқ кон-металлургия комбинатининг 3-мис бойитиш фабрикаси қурувчилари учун яратилган шароитларни кўздан кечирди.
Корхона яқинида 3 минг кишига мўлжалланган ётоқ мажмуаси барпо этилган. Ишчиларнинг яшаши, дам олиши, спорт билан шуғулланиши учун барча шароитлар яратилган.
Президент бу ерда ётоқ ўринларини кўпайтириш, бундай ихчам, шинам мажмуаларни бошқа заводларда ҳам ташкил этиш бўйича топшириқлар берди.