“Токио–2020” Олимпия ўйинларида терма жамоамиз навбатдаги ғалабасини қўлга киритди. -90 кг вазн тоифасида курашаётган дзюдочимиз Давлат Бобонов навбатдаги босқичга чиқди.
Мусобақани бешинчи сараланган дзюдочиси сифатида бошлаган навоийлик вакилимиз илк даврани италиялик Николас Мунгайга қарши ўтказиб, вазари баҳоси билан ғалабага эришди.
Энди у чорак финалга чиқиш учун Доминикан ва Украина вакиллари ўртасидаги баҳс ғолибига қарши курашади.
ЎзА