Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар органлари ходимлари ўртасида шахмат бўйича мусобақа бӯлиб ӯтди.

Қизиқарли ўтган мусобақа якунига кўра, фахрли биринчи ўринни вазирликнинг Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармасидан майор А.Бекманов қӯлга киритди. Иккинчи ўринни патруль-пост хизмати ва жамоат тартибини сақлаш бошқармасидан сафдор С.Уразимбетов, учинчи ўринни Мўйноқ тумани Ички ишлар бӯлимидан А.Қиличбоев эгаллади.

Мусобақа ғолибларини Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирининг ўринбосари, полковник И.Аҳмедов, Ички ишлар вазирининг маслаҳатчиси, истеъфодаги полковник О.Турдаков қутлаб, диплом ва эсдалик совғаларини топширди.

 

Довуд Абибуллаев, ЎзА