Нукус шаҳридаги “Истиқлол” болалар дам олиш боғида “20 июль xалқаро щахмат куни” муносабати билан Қорақалпоғистон Республикаси Туризм ва спорт бош бошқармаси биринчилиги учун мусобақа бўлиб ўтди.
Тадбирнинг асосий мақсади Қорақалпоғистон Республикасида шахмат спорт турини янада оммалаштириш ва аҳоли ӯртасида кенг тарғибот қилиш, улар орасида соғлом турмуш тарзини шакллантириш, жисмоний тарбия ва спортни ривожлантириш, xалқаро шахмат кунини кўтаринки кайфиятда ўтказишдан иборат.
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, Қорақалпоғистон Республикаси Туризм ва спорт бош бошқармаси, Қорақалпоғистон Республикаси Шахмат федерацияси томонидан ташкил этилган мусобақада шаҳар ва туман босқичлари, давлат муассасалари ходимлари орасида ӯтказилган мусобақа ғолиблари иштирок этди.
Очиқ ҳавода ўтказилган мусобақада 4 та тоифадаги аҳоли вакиллари, яъни 14-30 ёш орасида бўлган ўсмирлар ва ёшлар, 30-50 ёш оралиғидаги ёши катталар, 50 ёшдан юқори бўлган нуронийлар ва жисмоний имконияти чекланган профессионал ва ҳаваскор шахматчилар ғолиблик учун беллашди. Шунингдек, тадбир доирасида мутахассиcлар томонидан ёш авлод учун шахмат бўйича маҳорат дарслари ҳам ўтказилди.
Довуд АБИБУЛЛАЕВ,
Мақсад ҲАБИБУЛЛАЕВ (сурат), ЎзА