Қорақалпоғистон Республикаси ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларида хизмат қилаётган хотин-қизлар ўртасида стол тенниси бўйича мусобақа бўлиб ўтди.

Унда жамоат тартиби ва тинчлик-осойишталикни сақлаш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилишда фидокорона хизмат қилаётган 20 нафар ходим иштирок этиб, ўзаро беллашди.

Мусобақа якунига кўра, биринчи ўринни Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Патруль-пост хизмати ва жамоат тартибини сақлаш бошқармасидан сафдор М.Назарбекова, иккинчи ўринни Қорақалпоғистон Республикаси божхона бошқармасидан катта лейтенант Н.Алаватдинова эгаллаган бўлса, учинчи ўрин Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Қорақалпоғистон Республикаси бўйича бошқармасидан кичик сержант У.Қутибаевага насиб этди.

Ғолибларни Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазири ўринбосари, полковник И.Аҳмедов қутлаб, уларга ташкилотчилар томонидан тайёрланган диплом, медаль ҳамда совғаларни тантанали равишда топширди.

 

Довуд Абибуллаев, ЎзА