Бугун Тошкент шаҳрида ўтаётган халқаро конференция доирасида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Россия Федерацияси ташқи ишлар вазири Сергей Лавровни қабул қилди.

Икки мамлакат ўртасидаги стратегик шериклик муносабатларини янада мустаҳкамлаш ва кўп қиррали ҳамкорликни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.

Ташқи ишлар вазири давлатимиз раҳбарига Россия Федерацияси Президенти Владимир Путиннинг саломи ва энг эзгу тилакларини етказди.

Бўлажак олий даражадаги саммитга тайёргарлик кўриш, қўшма дастур ва лойиҳаларни, энг аввало савдо-иқтисодий ва маданий гуманитар соҳаларда илгари суришга алоҳида эътибор қаратилди.

Афғонистондаги вазият кескинлашиши шароитида минтақавий ҳамкорликни ривожлантириш масаласи кўриб чиқилди.