Сингапур тадқиқотчилари инсондаги туйғуларни сезиш имкониятини берувчи ва «шикастланганда» ўзини худди инсон каби тиклайдиган «ақлли» робот қўл ишлаб чиқди. Сунъий равишда иннервация қилинган ушбу қўл — AiFoam — юқори эластик полимер, Сингапур Миллий университети тадқиқотчиларининг фикрига кўра, «жароҳат олганда» осонгина қайта тикланади.

— Робототехника ва протезлаш қурилмаларини ясашда одамлар етарлича эҳтиёткор бўлиши лозим, — дейди етакчи тадқиқотчи Бенжамин Ти. — Олимлар роботни микроскопик металл зарралари ва майда электродлар орқали икки йил давомида ясади. Протезга эҳтиёжи бор инсонларга робот қўллари интуитив фойдаланишга имкон бериши мумкин.

Ушбу робот қўл беш йил ичида амалий фойдаланишга топширилиши режалаштирилмоқда.