Нукус Олимпия захиралари коллежида бокс бўйича 2003-2004 йиллари туғилган ёшлар ўртасида Ўзбекистон Республикаси кубоги мусобақаси бўлиб ўтди.
Ўзбекистон Республикаси Туризм ва спорт вазирлиги, Ўзбекистон бокс федерацияси, Ўзбекистон бокс федерацияси Қорақалпоғистон бўлими ҳамкорликда ташкил этилган мазкур мусобақада мамлакатимизнинг барча ҳудудларидан келган 300 нафарга яқин боксчи 11 та вазн тоифасида совринли ўринлар учун кураш олиб борди. Барча вазн тоифаларида ғолиблар аниқланди.
Мусобақа якунида умумжамоа ҳисобида Қорақалпоғистон Республикаси жамоаси биринчи, Андижон вилояти жамоаси иккинчи, республика Олимпия захиралари коллежи жамоаси учинчи ўринларни эгаллади.
Мусобақа ғолибларига ташкилотлар томонидан кубок, диплом ҳамда эсдалик совғалари топширилди.
Довуд Абибуллаев, ЎзА