Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитасининг «Жанубий Устюрт» миллий табиат боғи ҳудудига қурилган фотоқопқонга бутунлай йўқ бўлиб кетиш арафасида турган Устюрт қўйи тушиб қолди.

“Жанубий Устюрт” миллий табиат боғи ахборот хизмати хабар беришича, Устюрт қўйи Устюртнинг жануби, асосан Қозоқли-Қоплонқир қисми, “Қуруқ кўл”, Сариқамиш ботиқлари, жанубий чинкларнинг шарқий қисмида тарқалган. Пода ҳосил қилиб, ўтроқ ҳолда яшайди, баъзан кичик масофаларга мавсумий кўчади.

Қурилган фотоқопқонга тулки ҳам тушган.

 

Е.Қаноатов, ЎзА