БМТ Хавфсизлик кенгаши аъзолари БМТ бош котиби Антониу Гутерришни иккинчи беш йилликка қайта сайлашга тавсия қилди, дейилади “EFE” агентлиги маълумотида.

“INTERFAX.RU” хабарида айтилишича, мазкур тавсиянома БМТ Бош ассамблеясига юборилади. У ерда Гутерришнинг мазкур лавозимида иккинчи муддатга сайланиш масаласи кўриб чиқилади.

Таъкидланишича, бош котиб бирор бир муаммосиз қайта сайланиши кутилмоқда, негаки бу лавозимга бошқа бир номзод назарда тутилмаган. Қайта сайланган тақдирда Гутерришнинг иккинчи муддатдаги фаолияти 2022 йилнинг январидан бошланади.