Қорақалпоғистон Республикаси Нукус шаҳри ҳудуди бўйлаб ўтган «Дўстлик» каналига ўзини ташлаган номаълум қиз қутқариб олинди.

Жамоат тартибини сақлашга жалб қилинган патруль йўналишида хизмат олиб бораётган Миллий гвардия ҳарбий хизматчилари олинган хабарга кўра кўрсатилган манзилга етиб боради. Ўз жонига қасд қилишни мақсад қилган қизга ўз вақтида биринчи тиббий ёрдам кўрсатилиб, шаҳар тиббиёт бирлашмасига етказилди.

Дастлабки маълумотларга кўра, ушбу қиз Нукус шаҳрида яшовчи 2005 йилда туғилган фуқаро Ж.Т. эканлиги маълум бўлди.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Нукус шаҳар ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси томонидан суриштирув ишлари давом этмоқда.

 

Довуд Абибуллаев,

 ЎзА