– Савол: Қўшним кечқурун 23:00 дан кейин уйида баланд овозда қўшиқ куйлаши мумкинми?

– Жавоб: Тунги вақт – соат 23.00 дан 06.00 гача фуқароларнинг осойишталиги ва нормал дам олишини бузиш, жумладан, баланд овоз билан қўшиқ айтиш, мусиқа чалиш, товуш сигналлари бериш, хонадонларда, турар жойларнинг йўлаклари ва эшикларида, кўчаларда овози баланд қилиб қўйилган телевизор, магнитофон ва овоз чиқарувчи бошқа аппаратуралардан фойдаланиш, турар жой биноларида ва улардан ташқарида жуда зарур бўлмагани ҳолда шовқин чиқарувчи ишлар қилиш, шунингдек, маиший шовқинга қарши кураш талабларини бузувчи бошқа ҳаракатларни содир этиш тақиқланади.

Ушбу ҳуқуқбузарлик фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг учдан бир қисми, мансабдор шахсларга эса учдан бир қисмидан иккидан бир қисмигача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

Aсос: Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекс 192-моддаси.

Ушбу материал ТДЮУнинг «Юридик клиника»си талабалари томонидан ўқитувчилар назорати остида тайёрланди.

 

Гулноза Бобоева, ЎзА