Ҳукуматнинг 2021 йил 19 майдаги қарорига кўра, Азимжон Нозимжонович Хусанов ва Санжар Омонхужаевич Обидов Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Хорижий тилларни ўрганишни оммалаштириш агентлиги директорининг ўринбосарлари этиб тайинланди.

Бу ҳақда Адлия вазирлигиниг «Ҳуқуқий ахборот» телеграм канали хабар берди.