Юртимизда касалликдан соғайганлар сони 93 минг нафардан ошди.

2021 йил 19 май ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 97 543 (+263) нафарни ташкил этмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабарига кўра,  янги касалланиш ҳолатларининг:

11 нафари Қорақалпоғистон Республикасида, 5 нафари Андижон вилоятида, 8 нафари Бухоро вилоятида, 6 нафари Жиззах вилоятида,4 нафари Қашқадарё вилоятида, 3 нафари Навоий вилоятида, 6 нафари Наманган вилоятида, 30 нафари Самарқанд вилоятида, 5 нафари Сирдарё вилоятида, 1 нафари Сурхондарё вилоятида, 11 нафари Фарғона вилоятида, 9 нафари Хоразм вилоятида, 44 нафари Тошкент вилоятида, 120 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Кеча кун давомида:

Бухоро вилоятида 8 нафар, Наманган вилоятида 3 нафар, Самарқанд вилоятида 68 нафар, Сурхондарё вилоятида 3 нафар, Фарғона вилоятида 9 нафар, Тошкент шаҳрида 140 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 93071 (+231) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 95 фоизни ташкил этмоқда.

Шунингдек, 2 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 676 нафарни ташкил қилди.

Айни пайтда тиббиёт муассасаларида 3796 нафар бемор даволанмоқда.