Пойтахтимиздаги “Туркистон” саройида «Олтин қалам» миллий мукофоти учун ХV танлов ғолибларини тақдирлаш маросими давом этмоқда.

Хусусан, «Чет эллик журналистларнинг Ўзбекистон ҳақидаги энг яхши материали учун» номинациясида «Business Turk» журнали бош муҳаррири Рузубай Акурен (Туркия) биринчи ўринга лойиқ топилди.

Иккинчи ўринга Тожикистон Республикаси ҳукумати қошидаги Телевидение ва радио қўмитаси «Овози тожик» радиоси ўзбек бўлими катта муҳаррири Атобек Ғоипов (Тожикистон Республикаси), «NDR» телерадиокомпанияси ва «Deutschlandfunk» радиосианцияси ва «Zenyralasien-Analysen» журналининг Марказий Осиё бўйича иқтисодий эксперти

Биргит Ветцель (Германия Федератив Республикаси) лойиқ топилди.

«Sputnik» ахборот агентлигининг Ўзбекистондаги мухбири Дилшода Раҳматова (Россия Федерацияси), «Хабар» телеканали бош муҳаррири Жасин Биркенов (Қозоғистон Республикаси) ҳам иккинчи ўринга муносиб топилди.

 

Н.Усмонова, ЎзА