Элликқалъа тумани “Элликқалъа” овул фуқаролар йиғинида истиқомат қилувчи Аҳмад Ниязимбетовга тегишли қўра 440 бош қўй-қўзиси ва эчки-улоғи билан номаълум сабабларга кўра ёниб кетди.

Бу ҳақда Қорақалпоғистон Республикаси Прокуратураси маълум қилди.

Мазкур ҳолат юзасидан Элликқалъа тумани Ички ишлар бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг тегишли моддаларига кўра, жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

 

Д. Абибуллаев, ЎзА