Эрон парламентида америкалик ва британиялик журналистларнинг мамлакатга қўйилмаслиги масаласи кўриб чиқилади.

“REGNUM”нинг “Press TV” маълумоти билан асосланган хабарида шундай дейилган.

Бундай чекловлар Эронга нисбатан жорий қилинган санкцияларни қўллаб-қувватловчи журналистларга нисбатан жорий қилиниши мумкинлиги назарда тутилмоқда.

Хабарда айтилишича, Эрон парламенти бошқарув кенгаши аъзоси Сейид Носир Мусави-Ларганий шундай ташаббус билан чиққан.