Кеча мамлакатимизнинг 11 ҳудудида 243 ҳолатда коронавирус қайд этилиб, бир нафар бемор вафот этди.

2021 йил 19 апрель ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 87225 (+243) нафарни ташкил этмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабарига кўра, янги касалланиш ҳолатларининг:

4 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,

2 нафари Андижон вилоятида,

8 нафари Бухоро вилоятида,

3 нафари Навоий вилоятида,

4 нафари Наманган вилоятида,

13 нафари Самарқанд вилоятида,

3 нафари Сирдарё вилоятида,

2 нафари Сурхондарё вилоятида,

2 нафари Хоразм вилоятида,

34 нафари Тошкент вилоятида,

168 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Кеча кун давомида:

Қорақалпоғистон Республикасида 9 нафар,

Навоий вилоятида 1 нафар,Наманган вилоятида 3 нафар,

Самарқанд вилоятида 73 нафар,

Сирдарё вилоятида 6 нафар,

Сурхондарё вилоятида 4 нафар,

Фарғона вилоятида 3 нафар,

Тошкент вилоятида 31 нафар,

Тошкент шаҳрида 96 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 84533 (+226) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 97 фоизни ташкил қилмоқда.

Шунингдек, 1 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 639 нафарни ташкил қилди.

Айни пайтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган 2053 нафар бемордан 238 нафари оғир, 109 нафари эса ўта оғир аҳволда.