Аввал хабар берганимиздек, пойтахтимизда оғир атлетика бўйича Осиё чемпионати давом этмоқда. Чемпионатнинг учинчи кун кечки дастурда супага -59 кг. вазн тоифасидаги аёллар кўтарилди.

Ушбу оғирликда юртимиз шарафини ёш иқтидор соҳибаси Нигора Абдуллаева ҳимоя қилди.

Икки кураш натижаси бўйича Абдуллаева 180 (80, 100) кг. натижа қайд этди.

Оғир атлетика бўйича Осиё чемпионатининг навбатдаги кун дастурида Адҳамжон Эргашев -67 кг. вазн тоифасида иштирок этди.

Ҳамюртимиз даст кўтариш машқида дастлабки икки муваффақиятсиз уринишдан сўнг охирги имкониятда 140 кг. тошни кўтарди. Силтаб кўтариш машқини эса полвонимиз 176 кг. билан якунлади. Бу натижа унга ушбу машқ ва икки кураш бўйича бронза медалларини тақдим қилди.

Осиё чемпионати.

Эркаклар, -67 кг.:

1. Лижун Чен (Хитой) – 333 кг (153 кг + 180 кг)

2. Минхао Хуанг (Хитой) – 332 (155 + 177)

3. Адҳамжон Эргашев (Ўзбекистон) – 316 (140 + 176)