Муборак Рамазон ойи муносабати билан Нукус шаҳрида янгидан учта масжид қурилиши бошланди.

Масжидларнинг қурилиш ишларини бошлаш учун қозиқ қоқиш маросими ўтказилди.

Тадбирга Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раисининг ўринбосари Э.Дурдиев, Қорақалпоғистон мусулмонлари қозияти қозиси Ш.Бауаддинов, Нукус шаҳри ҳокими У.Панаев, таниқли уламолар, нуроний оқсоқоллар ва шаҳар аҳолиси иштирок этди.

Маълум қилинишича, ушбу масжидлар Нукус шаҳридаги «Қум овул», «Алланияз Қаҳрамон» ва «Саманбай» МФЙлари ҳудудида қурилади. Шунинг билан Нукусдаги масжидлар сони еттитага етади.

Масжидларнинг эскизлари сайтда эълон қилинди.

Е.Қаноатов, ЎзА