Ўзбекистон «Адолат» социал-демократик партияси Қўнғирот тумани Кенгаши ташаббуси билан нуронийлар учун Мўйноқ туманига саёҳат ташкил этилди.

Тадбир давомида нуроний отахон ва онахонлар тумандаги давлатимиз раҳбарининг ташаббуси билан амалга оширилаётган кенг кўламли бунёдкорлик ишлари билан танишди. Улар «Орол денгизи» тарихи музейида ҳамда туманнинг диққатга сазовор жойларида бўлди. Айниқса, музейдаги туман ва Орол денгизи тарихи билан боғлиқ экспонатлар нуронийларда катта таассурот қолдирди.

– Мўйноққа келмаганимга ҳам анча вақт бўлган экан, – дейди нуроний Бахтияр ота Қаўдаўлиев. – Бу ердаги ўзгаришларни олдин фақат телевидение орқали томоша қилар эдик, мана энди ўзимиз кўриб гувоҳи бўлаяпмиз. Бу тадбир бизга жуда маъқул бўлди.

Саёҳат давомида нуронийларнинг кўнгиллари шод бўлди.

Довуд Абибуллаев, ЎзА