2021 йил 3 март куни тахминан соат 16:00.да Қорақалпоғистон Республикаси Тахиатош тумани Н.Сейтмуратов кўчасидан ўтадиган 4К4 автомобиль йўлининг 8 километрида йўл транспорт ҳодисаси содир бўлди.

Бу ҳақда Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси матбуот хизмати маълум қилди.

Хўжайли туманида яшовчи Р.Х. бошқарувидаги  «SAZ NP» русумли давлат белгиси 95 U 160 DA бўлган автобус юқори тезликда ҳаракатланиб кетаётганида пиёдалар йўлакчасидан кесиб ўтаётган фуқарони уриб юбориши натижасида йўл транспорт ҳодисаси келиб чиққан.

Оқибатда Хўжайли туманида яшовчи М.О. ушбу йўл транспорт ҳодисаси натижасида олган тан жароҳатидан Тахиатош тумани тиббиёт бирлашмасида ўзига келмасдан вафот этган.

Мазкур ҳолат юзасидан Тахиатош тумани Ички ишлар бўлими тергов гуруҳи томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

 

Довуд Абибуллаев,  ЎзА