Ўзбекистонда мактабгача ва умумий ўрта таълим соҳасида нодавлат таълим соҳаси билан шуғулланадиган юридик шахслар 2021 йил 1 январгача солиқ ва давлат мақсадли жамғармасига мажбурий тўловлардан ҳамда меҳнат шартномаси асосида жалб этилган хорижий ўқитувчиларнинг ойлик иш ҳақидан ягона ижтимоий тўлов тўлашдан озод этилди.

Ўзбекистон Республикаси давлат солиқ қўмитасининг расмий веб-сайтида маълум қилинишича, Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар марказлари, туманлар ва шаҳарларда ташкил этилган нодавлат мактабгача таълим муассасаларида инвестиция мажбуриятларини бажариш шарти билан «нол» қийматда бино бериш белгилаб қўйилган.

Хусусий инвесторнинг ўзига мулк ҳуқуқи асосида тегишли бўлган биноларда ташкил этилган нодавлат мактабгача таълим муассасаларининг 2023 йил 1 январгача фойдаланган электр энергияси ва табиий газ хизматлари учун тўловнинг 50 фоизи Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан тўланиш тартиби жорий қилинди.

Бугунги кунда Сурхондарё вилоятида 3 та нодавлат мактабгача таълим муассасаси фаолият юритган бўлса, бундай имкониятлар яратилгандан кейин хусусий боғча очиш истагини билдирганлар сони 100 дан ошган.

 

ЎзА