16-18 февраль кунлари Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов Тожикистон Республикаси, Туркманистон ва Қозоғистон Республикасига амалий ташриф билан боради.
Сафар доирасида Тожикистон, Туркманистон ва Қозоғистон ташқи сиёсий маҳкамалари раҳбарлари билан учрашув режалаштирилган.
Музокара чоғида минтақавий ҳамкорликнинг бугунги ҳолати ва ривожланиш истиқболи, шунингдек, Марказий Осиёнинг глобал иқтисодий жараён ва транспорт йўлакларига интеграцияси масаласи муҳокама қилинади.
Ташқи ишлар вазирлиги
матбуот хизмати