Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда кўмир таъминотидаги талон-торожликлар аниқланди.
Жумладан, “И.Т.С.” масъулияти чекланган жамият масъул шахслари Тахтакўпир ва Шуманай туманларидаги ижтимоий соҳа объектларини иссиқлик энергияси билан узлуксиз таъминлаш мақсадида кўмир харид қилиш учун бюджетдан ажратилган 1,4 миллиард сўм маблағнинг 340,8 миллион сўмини ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилганлиги аниқланди.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Довуд Абибуллаев, ЎзА мухбири.