Бу ҳақда Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги матбуот хизмати маълум қилди.
Қайд этилишича, 2025 йил учун стажёр-тадқиқотчилик, таянч докторантура ва докторантурага ҳужжат қабул қилиш муддатлари жорий йил 10 ноябрга қадар, кириш имтиҳонларини ташкил этиш эса 30 ноябрга қадар узайтирилди.
Ҳужжатларни daraja.ilmiy.uz сайти ва my.gov.uz орқали топшириш имкони мавжуд.
Маълумот ўрнида таъкидлаш лозимки, олий таълимдан кейинги таълим — жамиятнинг олий малакали илмий ва илмий-педагог кадрларга эҳтиёжини таъминлашга йўналтирилган узлуксиз таълим тури ҳисобланади.
Докторантурада таҳсил олувчи шахсларга фан номзоди ёки фалсафа доктори (PhD) илмий даражасига ёки хорижий давлатларнинг унга тенглаштирилган бошқа илмий даражаларига ёки илмий унвонга эга бўлган етакчи илмий ходим лавозим маошининг базавий миқдорига тенглаштирилган миқдорда стипендия тўланади.
Муҳайё Тошқораева, ЎзА