Қорақалпоғистон Республикаси Беруний туманида “LIDER GIPS” инвестиция лойиҳаси ишга туширилди.

Умумий майдони 2,5 гектарни ташкил этган лойиҳанинг қиймати 25,5 миллиард сўмни ташкил этиб, шундан 1,8 миллион AҚШ доллари хорижий кредит асосида шакллантирилган. Йилига икки миллион кв метр гипсокартон ишлаб чиқариладиган лойиҳанинг ишга туширилиши натижасида 18 та янги иш ўрни яратилди.

Корхонанинг очилиш маросимида туман мутасаддилари ҳамда нуронийлар иштирок этиб, лойиҳанинг афзалликлари, иш жараёни билан танишди. Корхонадаги монтаж ишларини Хитой давлатидан келган муҳандислар амалга оширди. Ишлаб чиқарилган ҳар хил турдаги гипсокартон ички бозорни сифатли маҳсулотлар билан таъминлайди. Келгусида қурилиш материалларини экспорт қилиш ҳам режалаштирилган.

Довуд Абибуллаев,  

ЎзА мухбири.