Дунё бўйича коронавирусга чалиниш ҳолатлари беш ҳафтадан буён камаймоқда, деб баёнот берди Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти бош директори Тедрос Адханом Гебрейесус.
«Ўтган ҳафта октябрь ойидан буён COVID-19 га чалиниш ҳолати энг кам қайд этилган ҳафта бўлди», – деди у.
Гебрейесуснинг таъкидлашича, ўтган беш ой ичида вирус юқтириш билан боғлиқ янги ҳолатлар икки мартага камайган.