Нукус шаҳри “Кардар” корхонасининг эшик ишлаб-чиқариш цехида ёнғин келиб чиқди. Айни пайтда ёнғин бартараф қилинган.

Масъулларнинг хабар қилишича, ёнғин цехнинг эшикларни қуритиш хонасидан келиб чиққан.

Ёнғинни бартараф қилишга Нукус, Хўжайли, Тахиатош, Халқабаддан экипажлар жалб қилинган.

Тан жароҳати олганлар, жабрланганлар йўқ.

Юзага келган ҳодиса юзасидан Фавқулодда вазиятлар бошқармаси суриштирув, текширув ишларини олиб бормоқда. Ҳодисага қуритиш цехида ёнғин хавфсизлиги қоидалари бузилганлиги сабаб қилиб кўрсатилмоқда.

 

Е.Қаноатов, ЎзА