Ўзбекистон Иқтисодиёт Ассамблеясига «Ўзбекистон Экспортчилари» уюшмаси Бошқарув Кенгаши раиси, халқаро иқтисодчи Мухтор Умаров раис этиб сайланди.

Умаров Мухтор Мансурхожаевич 1981 йилда Тошкент шаҳрида таваллуд топган. 2002 йилда Тошкент Давлат иқтисодиёт университетини Маркетинг мутахассислиги бўйича тамомлаган. Шунингдек, 1999 йилда АҚШнинг «International English Institute»ни инглиз тили фани педагоги мутахассислиги бўйича тугатган.

М.Умаров ўз меҳнат фаолиятини 2001 йилда хусусий тадбиркорликдан бошлаган, бир неча йиллар давомида АҚШ да яшаб, ўз хусусий бизнесига асос солган. 2006-2010 йилларда «Chromos Production» МЧЖ, 2011-2015 йилларда «Everest Impeks Plyus» масъулияти чекланган жамияти директори, 2018-2019 йилларда «Қандолатчиликни ривожлантириш» Ассоциацияси раиси бўлиб ишлаган.