Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг ўн олтинчи сессияси бўлиб ўтди. Унда Базарбаева Гульнара Жуманазаровна Қорақалпоғистон Республикаси судининг раиси этиб сайланди.
Сўнгги йилларда мамлакатимизда барча соҳаларни жадал суръатларда ривожлантириш, аҳоли фаровонлиги учун қулай шарт-шароитларни яратиш, уларнинг қонуний ҳуқуқларини таъминлаш борасида кенг кўламли амалий чора-тадбирлар олиб борилмоқда.
Давлатимиз раҳбари томонидан қабул қилинган махсус фармон билан суд тизимига ташкилий-тузилмавий ўзгаришлар киритилди. Шу асосда жиноят, иқтисодий ва фуқаролик судлари бирлаштирилиб, улар асосида судьяларнинг қатъий ихтисослашувини сақлаб қолган ҳолда Қорақалпоғистон Республикаси суди ташкил этилди.
Шу муносабат билан куни кеча бўлиб ўтган Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг ўн бешинчи сессиясида Қорақалпоғистон Республикаси Конституциясининг тегишли моддаларига қўшимчалар киритилиши депутатлар томонидан қўллаб-қувватланган эди.
Довуд Абибуллаев, ЎзА