Қорақалпоғистон Республикасида аҳоли бандлигини таъминлаш, айниқса, “Ёшлар дафтари” ва “Аёллар дафтари”да рўйхатда турган фуқаролар билан ишлаш тизимини такомиллаштириш борасида амалий тадбирлар олиб борилмоқда.

Хусусан, Беруний туманидаги “Абай” ва “Шоббоз” овул фуқаролар йиғини ҳудудларида старт олган “Ҳар бир ёшга бир гектар” лойиҳаси доирасида 26 нафар ёшга деҳқончилик фаолиятини юритиш учун ер ажратилди.

Шу муносабат билан “Абай” овулидаги “Тошхирмон пахта ҳосили” фермер хўжалигида ўтказилган тадбирда туман ҳокими, сектор раҳбарлари, Ёшлар ишлари агентлиги ходимлари, маҳалла раислари ва нуронийлар иштирок этди. Тадбирда сўз олганлар ёшларга оқ фотиҳа бериб, ишларига ривож, барака тилади.

 

 

 

 

Таъкидлаш жоиз, тумани бўйича 7 минг 500 нафар ёшга 2 минг гектар ер берилиши режалаштирилган.

 

Мақсад ҲАБИБУЛЛАЕВ (сурат), ЎзА