Жанубий Кореянинг Чолла-Намдо провинциясида дунёдаги энг қудратли шамол электр станцияси қурилиши маълум қилинди.

“GreentechLead” портали хабарига кўра, объект қуриладиган жойда тегишли шартнома имзоланган ва тадбирда мамлакат президенти Мун Чжэ Ин қатнашган.

Президент шамол электр станцияси эълон қилинган “Янги яшил курс” дастурининг муҳим қисми бўлишини таъкидлади.

Объект 2030 йилда ишга туширилиши, қуввати 8,2 гигаватт бўлиши режалаштирилган.

Ҳозирда энг йирик шамол электр станцияси Британия яқинидаги Шимолий денгизда бўлиб, қуввати 1,2 гигаватт ҳисобланади.