“Инсоният тез орада янги ҳалокатли таҳдидларга дуч келади”, деди “Microsoft” асосчиси Билл Гейтс “Еxpress”га интервьюсида.

Унингча, таҳдидларнинг биринчиси иқлим ўзгариши бўлиб, бундаги қурбонлар пандемия давридагидан кўра анчагина кўп бўлади.

Иккинчиси эса, биотерроризм ҳисобланади. “Кимдир инсониятга қарши янада ҳалокатли вирус яратиши мумкин”, деди Гейтс.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ, у дунёни янги  пандемиядан огоҳлантириб, уруш эмас, ўта зарарли вирус миллионларнинг ҳаётига зомин бўлишини айтганди.