“АҚШ президенти Жо Байден айрим йўналишлар бўйича Россия билан ҳамкорликни йўлга қўймоқчи, лекин айни пайтда “Москванинг таҳдиди” кузатилгудек бўлса унга қарши туришга ҳам тайёр”.

Оқ уй вакили Жен Псаки журналистларга шуни маълум қилди.

Псакининг айтишича, АҚШнинг хавфсизлик бўйича манфаатларига мос келувчи стратегик қуролларни қисқартиришга доир келишув ҳамкорликдаги соҳалар сирасига киради.

“Вакил айни пайтда Россия билан боғлиқ тарзда кўрилувчи “сайловларга аралашув” ва “хакерлик ҳужумлари” кабилар президентни хавотирга солишини айтди”, дейилади “Rosbalt.ru” хабарида.