Февралнинг дастлабки кунларида коронавируснинг дунё бўйлаб тарқалиш тезлиги январдаги рекорд кўрсаткичга нисбатан деярли тенг ярмига пасайди.

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти баёнотида қайд этилишича, кейинги кунларда ташкилот томонидан 444 минг 500 ҳолатда касалликнинг янгидан юқтирилиши қайд этилган.

Январда эса, бу кўрсаткич ўртача 870 минг 800 нафарни ташкил қилган. Вируснинг тарқалишида етакчи бўлган 20 мамлакатда касалланиш миқдорининг пасайиши кузатилган, булар сирасига АҚШ, Мексика, Бразилия, Колумбия ва Аргентина, шунингдек, Евроиттифоқ давлатлари ва Ҳиндистон кабилар киради.