“SpaceX” компанияси асосчиси Илон Маск ис газини зарарсизлантиришга қаратилган муваффақиятли технология яратган кашфиётчига 100 миллион доллар ажратишини маълум қилди.

«Ким карбонат ангидрид (ис) газини тутиб қолиш бўйича  энг яхши технологияни яратса, ўшанга 100 миллион доллар мукофот бераман», – деб ёзган миллиардер ижтимоий тармоқ орқали.

У мазкур таклиф бўйича батафсил маълумотни кейинги ҳафта ошкор қилишини қўшимча қилган.

Тутиб қолиш, дейилганда ис газининг саноат ва энергетик манбадан ажралиши ва узоқ муддат атмосферада яккаланиб қолиши жараёни назарда тутилади.

Углеродни ушлаб қолиш иқлим ўзгариши ва атроф-муҳит ифлосланишига қарши самарали курашиш, демак, дейилади хабарда.

ЎзА