Ватикан суди диний таълим муассасасининг собиқ раҳбари ва Ватикан банки иштирокида давлат маблағлари ўзлаштирилгани тўғрисида жиноий иш қўзғатган.

Айбланувчи, собиқ амалдор Aнжело Калоя мазкур жиноий иш бошқа шахслар томонидан уюштирилганини, ўзи эса бир “операция” қурбонига айланганини айтиб, мутлақо айбсизман, деб даъво қиляпти.

Шунингдек, прокурор банкнинг собиқ ходими, 81 ёшли Габриеле Лиуззо учун ҳам саккиз йиллик қамоқ жазоси беришларини талаб қилди.

Хабарларга қараганда, ушбу жиноий гуруҳ 29 та объектни, яъни ташкилотга тегишли кўчмас мулк активларининг 70 фоиздан кўпини арзон нархда сотганликда айбланяпти.

Судда Габриеленинг ўғли Ламберто Лиуззо ҳам айбланувчи сифатида иштирок этмоқда, унга 6 йиллик қамоқ жазоси берилиши мумкин.

Расмийлар хабар беришича, 2001-2008 йилларда амалга оширилган операциялар учун қўзғатилган мазкур жиноий иш бўйича тергов ҳаракатлари 2014 йилда бошланган. Қонунбузарлик натижасида етказилган молиявий зарар эса 57 миллион еврони ташкил этади.

ЎзА